Тошкентда чекувчиларга жарима солинмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЧекаётган киши
Чекаётган киши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари истеъмол қилганлик учун жарима қўллаш ўтган йилнинг 30 декабридан кучга кирганди, бироқ унинг амалиётда биринчи бор қўлланилаётганлиги кашандалар учун кутилмаган ҳолат бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима солинмоқда. Бундай жарима жазоси Маъмурий жавобгарлик кодексига ўтган йилнинг охирида киритилган, бироқ амалиётда энди қўлланилмоқда, деб хабар беради Nuz.uz.

Нашрнинг хабар беришича, Тошкентнинг Миробод туманида тамакига қарши кенг миқёсдаги рейд ўтказилган. Жамоат жойларида тамаки чекаётган бир неча шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан жаримага тортилган.

Шаҳар кўчасида сигарет чекаётган эркак. - Sputnik Ўзбекистон
Жамоат жойларида сигарет чекиш таъқиқланди

Кашандаларнинг ўзлари янги қонун ҳақида билсалар ҳам бундай кескин чораларни кутишмаган.

Жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари истеъмол қилганлик учун жарима қўллаш ўтган йилнинг 30 декабридан кучга кирганди. Унга кўра иш жойлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, ёнғин хавфи бўлган жойлар, жумладан, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа жамоатчилик жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисми ҳажмидаги жарима билан жазоланади.

 

Янгиликлар лентаси
0