ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 2001 йил 11 сентябрда АҚШда бўлиб ўтган терактлардан кеийн киритилган хавфсизлик чоралари, шахс эркинлигини ҳаддан
Гертнернинг сўзларига қараганда, АҚШда юз берган терактдан кейин, жамиятда пайдо бўлган улкан қўрқувдан фойдаланиб, АҚШ ва Ғарб мамлакатларида мисли кўрилмаган хавфсизлик чораларини қабул қилинди. Хусусан, ҳукумат фуқаролар ортидан кузатиш ва назорат учун чексиз ваколатларга эга бўлди.
“Кўрилган хавфсизлик чоралари баъзида ҳаддан ортиқ қаттиққўл бўлиб, зарурат бўлмаганда ҳам шахс эркинлигини чеклаб қўймоқда”, — деди Гертнер.
Унинг сўзларига қараганда, 11 сентябрдан кейин кўплаб террорчилик ҳужумлари юз берди ва оддий фуқаролар террорчилар нишонига айланди. Террорчилар ўзлари яшаб турган мамлакат фуқароларига ҳужум қилмоқда.
“Бу Ғарб учун кутилмаган воқеа бўлди. Улкан кузатув дастурларига қарамасдан ушбу ҳужумларни бартараф этишнинг иложи бўлмаяпти”, — деди Гертнер.
Ушбу дамда Бенжамин Франклиннинг “Кимда-ким хавфсизлик учун озодликни қурбон қилса, на унисига на бунисига эга бўлади”, деган сўзлари эсга тушади. Ўша мудҳиш воқеалардан 15 йил ўтиб, бутун дунё Франклин ҳақ бўлганининг гувоҳи бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 йил олдин 2001 йилнинг 11 сентябр куни 19 террорчидан иборат гуруҳ тўрт лайнерни эгаллаб олиб, уларни Нью Йоркдаги Умумжаҳон Савдо Маркази жуфт биноларига йўналтирган эди. Яна бир самолёт Пентагон биносига урилган ва тўртинчиси Пенсилвания штатида қулаб тушган эди.
9/11 номли теракт инсоният тарихида юз берган энг даҳшатли теракт ҳисобланади. 3000 минг киши унинг қурбонига айланган ва олти мингдан ортиқ киши яраланган эди. Теракт учун жавобгар “Ал-Қоида” террорчи гуруҳи ҳисобланади.
Ваҳоланки, айрим мутахассисилар фикрига кўра, ушбу теракт АҚШ махфий кучлари томонидан ташкил қилингани эҳтимолдан холи эмас. Фаренгейт 9/11 ҳужжатли фильмида бунга кўплаб далил ва исботлар келтирилган.