ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Америка ҳуқуқни сақлаш органлари Флоридалик шахсни қўлга олди – РИА Новости АҚШ адлия вазирлиги маълумоти асосида хабар берди.
20 ёшли Флоридалик Джошуа Райн Голдберг, қўлбола портловчи ускуна ёрдамида, 11 сентябр хотирасига бағишланган ёдгорликни портлатмоқчи бўлган.
Шубҳа остидаги шахс темир парчалари ва сичқон заҳри билан тўлдирилган тезқайнар қозон ёрдамида портловчи ускуна таёрлаганини айтиб берди.
11 сентябр инсоният тарихидаги энг катта теракт. 2001 йилда "Аль-Қоида" террорчилик ташкилоти томонидан ташкил қилинган теракт оқибатида 3000 киши қурбон бўлди ва 6000 киши яраланди.