Бағдодаги терактда ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишИроқ ҳарбий хизматчилари
Ироқ ҳарбий хизматчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин РИА Новости нашрида Бағдоддаги савдо марказида юз берган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани, 60 дан ортиқ инсон жароҳатлангани ҳақида хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Хабарга кўра, Ироқ Нефть вазирлиги рўпарасида жойлашган савдо маркази олдида бомба ўрнатилган автомобил портлатиб юборилган.

Яна битта портлаш эса савдо дўкони ёнидаги автомобил тўхташ жойида амалга оширилган.

ОАВ: “Ислом Давлати” жангарилари Ироқда 80 кишини қатл қилди
Шу пайтга қадар олинган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етган, жароҳатланганлар сони эса 60дан ошиб кетган.

Теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.

Ироқда сўнгги вақтларда вазият ёмонлашган. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси мамлакатнинг бир қисмини эгаллаб олган. Жангарилар ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли жабр кўрмоқда.

Жорий йилнинг июл ойида "ИД" жангарилари ресторан ва савдо мажмуаларига бой ҳисобланган Ал-Каррада туманига кенг кўламли ҳужумни амалга оширган эди. Террорчилар томонидан шу қадар амалга оширилган ўта кучли портлаш оқибатида қатор бинолар ёниб кулга айланди. Ҳодиса қурбонлари сони 324 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0