ОАВ: “Ислом Давлати” жангарилари Ироқда 80 кишини қатл қилди

Oбуна бўлиш
Террорчилар полициячилар, ҳарбийлар, шунингдек, “Ислом Давлати” уюшмаси ғоясига қарши чиққан шахсларни ўлим жазосига маҳкум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. “Ислом Давлати” жиноий уюшмаси жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида 80га яқин кишини, шу жумладан, полициячиларни ҳам отувга ҳукм қилдилар, РИА Новости Ироқ Alsumaria телеканали хабари асосида.

Жиҳод байроғи - Sputnik Ўзбекистон
ИД жангариси жамоатчилик олдида ўз онасини қатл қилди

Телеканал маълумотига кўра, “ИД” террорчилари Найнав провинцияси марказидаги ал-Ғазлан ҳарбий лагерида 80га яқин кишини, шу жумладан ҳарбийлар ва полициячилар, ҳамда террорчилар ғоясига қарши бўлган шахсларни қатл қилган. Жангарилар ўз қурбонларини жосусликда ҳамда Ироқ ҳукумати билан тил бириктирганликда айблаганлар.

Ироқнинг йирикликда иккинчи ўринда турадиган Мосул шаҳри 2014 йилнинг 10 июнида жангарилар томонидан босиб олинган. Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Ар-Рамадий шаҳридаги операция ўз якунига етиши билан Мосул ҳам “ИД” жангариларидан озод қилинишига ваъда берган. Ироқ армияси расмий вакили Яхьё Расул ҳам Sputnik агентлиги билан суҳбатда худди шундай режалар ҳақида гапирган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0