ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Суриянинг Ракка шаҳрида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангариларидан бири барчанинг кўз олдида ўз онасини қатл қилди, Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув қўмитаси хабари асосида.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар хабарига кўра, ёши қирқлар атрофида бўлган аёл ўзининг 20 ёшли ўғлини “Коалиция жангарилар гуруҳини тўлиқ йўқ қилиб ташламасидан олдин, ИД сафидан чиқишга ва бирга Раккадан қочишга” чақирган. Йигит бу ҳақда ўз раҳбарларига хабар берган ва унинг онаси ҳибсга олинган.
Шундан кейин аёл ўз ўғли томонидан, юзлаб одамлар олдида, ўзи ишлаган почта бўлими ёнида қатл қилинган.
Ўтган йилнинг декабр ойида маълум бўлишича, 2014 йилнинг июн ойидан бошлаб Ироқнинг Мосул шаҳрида ИД 837 аёлни қатл қилган. Суриянинг Палмира шаҳрида эса жангарилар 400 кишини оммавий равишда қатл қилган.