БМТ 9 сентябр куни кечқурун Шимолий Корея бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишБМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши
БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Хавфсизлик кенгаши 9 сентябр куни Нью-Йорк вақти билан куннинг иккинчи ярмида Шимолий Корея бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади, бу ҳақда Жанубий Корея дипломатик доираларидаги манба Ренхап ахборот агентлигига хабар қилган.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Сал олдин Жанубий Корея, Япония ва Америка Қўшма Штатлари Шимолий Корея томонидан амалга оширилган навбатдаги ядро бомбаси синовларидан сўнг қўшма мажлис ташкил қилиш талаби билан  Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилишган эди, деб хабар қилади РИА Новости.

Пхеньян шаҳри, Шимолий Корея - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШ ҳарбий базаларини йўқ қилмоқчи
Шимолий Кореяда маҳаллий вақт билан 09.30да (Тошкент вақти билан 05.30да) 5,0 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва Япония Бош котиби Ёсихиде Суга сейсмик ҳодисалар ҳақидаги ҳисоботдан сўнг Шимолий Корея навбатдаги ядро синовини синовдан ўтказгани ҳақида баёнот билан чиқдилар.

Пак Кин Хенинг сўзларига кўра, Ким Чен Иннинг бу сингари ҳатти-ҳаракатлари шимолий кореялик етакчининг "маниакал жиннилигидан" дарак, холос.

Гарчи Оқ уй раҳбарияти бўлиб ўтган ҳодисадан тўлиқ бохабар бўлсада, айни вақтда Америка расмийлари бу борада бирор изоҳ беришдан сақланишмоқда.

Жанубий Корея ҳукумати бу ядро синовлари Шимолий Корея томонидан амалга оширилган бешинчи синов бўлганлиги ҳақида бонг уришни бошлади. Сеул ҳарбийларига кўра, портловчи қурилма кучи 10 килотоннани ташкил қилган бўлиши мумкин. Бу эса январ ойида содир этилган 6 килотонналик синовдан деярли икки баробар кучлидир, дея таъкидлайди улар.

Жанубий Кореялик мутахассислар, шунингдек, бордию маълумотлар ўз тасдиғини топадиган бўлса, бу Шимолий Корея тарихидаги энг йирик ядро синови сифатида қайд этилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Энг сўнгги ядро бомбаси синови Пхеньян томонидан 6 январ куни ўтказилган эди. Орадан бир ой ўтиб, 7 феврал куни, Шимолий Корея Ернинг сунъий йўлдошини олиб чиқувчи ракетани учирди.

Шимолий Корея баллистик ракеталар синовини ўтказмоқда - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея дипломатлари Шимолий Кореяга босимни кучайтирмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши бунга жавобан Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар янада кучайтирилишиги маълум қилиб, Пхеньяннинг ҳатти-ҳаракатларини қаттиқ қораловчи ва жазо чораларини ўз ичига олувчи резолюция қабул қилган эди.

Резолюцияга мувофиқ мамлакатда баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай лойиҳаси таъқиқланган.

Пхеньян расмийлари бу резолюцияни тан олишдан кескин бош тортмоқдалар. Улар ракеталар учирилиши космосда тинч тадқиқот олиб бориш мақсадида амалга оширилаётгани, ядро бомбалари синови эса — АҚШ томонидан олиб борилаётган тажовузлик сиёсатидан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0