Ислом Каримовнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга қарши кураш кучайтирилди

© Новости УзбекистанаИслом Каримов хотирасига бағишланган кўргазма
Ислом Каримов хотирасига бағишланган кўргазма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гап ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримовнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар ҳамда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти вафотидан кейин мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазият ёмонлашади дея аҳоли ўртасида ваҳима ёйганлар ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Республиканинг Биринчи президенти Ислом Каримов вафоти билан боғлиқ асоссиз миш-мишлар тарқалишига қарши кураш чора-тадбирларини янада кучайтирдилар, дея хабар қилди республика ИИБ вакили.

Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Президенти - Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳақида ёлғон миш-миш тарқатган киши бозорда “бутилкабўрон” қилинди
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 78 ёшида, инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этган эди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ўз она-шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилган.

"Айни вақтда ижтимоий тармоқлар, интернет-мессенжерлар ва интернет-телефония сервисларида тарқатилган ёлғон маълумотларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда", — дея изоҳ берди агентликка суҳбатдош.

Манбага кўра, гап ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримовнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар ҳамда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти вафотидан кейин мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазият ёмонлашади дея аҳоли ўртасида ваҳима ёйганлар ҳақида бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0