Президент ҳақида ёлғон миш-миш тарқатган киши бозорда “бутилкабўрон” қилинди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишИслом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Президенти
Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Президенти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари, Ислом Каримов соғайиб кетишига чин дилдан ишонишиб, турли миш-мишлар тарқалишига астойидил қаршилик қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти, Президент ҳақидаги хунук хабарларга ишонмасдан, Мустақиллик куни Ислом Каримовнинг, ҳеч бўлмаса шифохона тўшагидан айтган, табрик сўзларини кутмоқда, деб хабар қилади Sputnik мухбири.

Бугун 30 август куни Sputnik мухбири Тошкентнинг энг гавжум чойхона ва бозорларида бўлиб, халқ орасидаги кайфияту фикрлар билан танишди

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримовга тилак: Юртбошимиз тўрт мучасин бут қил яна!

Эркакларини, асосан мамлакат келажаги қизиқтиради, албатта, лекин ҳамма бир овоздан “бобо”, кўпчиллик Президентни ҳурмат билан шундай деб атайди,  амалга оширган хайрли ишларини ҳурмат билан эслашди. Шундай ишлардан бири 1990 йиллар бошида содир бўлган эди. Ўшанда “бобо”нинг бир ўзи, бор-йўғи икки тана қўриқчиси билан биргаликда, қўзғолон бошланаётган Фарғона водийсига бориб, аҳолини тинчлантириб қайтган эди.

“У пайтлар вазият қийин эди, янги туғилган мамлакат заифлигидан фойдаланган бандиту террорчилар,  турли йўналишдаги исломчилар пайдо бўлиб, ҳокимиятни эгаллаб олишга уринган эди, лекин Ислом Абдуғаниевич бунга йўл қўймади. Ҳамма нарсани жамлаб, халққа берди. Энди биз ҳудуддаги энг тинч мамлакатмиз, Илоҳим соғ бўлсинлар”, — дейди Шариф ака.

Унинг сўзларига қараганда, Ислом Каримов туфайли мамлакатда, “уруш” сўзини билмайдиган,  янги авлод ўсиб улғайди, мустаҳкам давлат тизими яратилди.

“Биз ўз тинч ва осойишта ҳаётимизни, “бобо” вафот этишини кутаётган, турли фикри бузуқларга бериб қўймаймиз. Энди бизнинг кўзимиз очиқ. Бизга ҳеч қандай рангли революциялар керак эмас”, — деб сўзини давом эттирди Шариф ака.

Тошкент, одатдагидек, Мустақилликнинг 25 йиллигини нишонлашга таёргарлик кўрмоқда. Фуқароларнинг кўпи, Ислом Каримов, шифохона тўшагидан бўлса ҳам, Мустақиллик билан яна бир бор халқни табриклашини, мўъжиза кутгандек кутмоқда.

Дмитрий Песков. - Sputnik Ўзбекистон
Кремль Ўзбекистон билан мунтазам алоқада эканлигини маълум қилди

“Тўғрисини айтсам, ҳозир Интернетдаги хабарларни ўқиш жуда қўрқинчли. Чет эл сайтларида ёлғон-яшиқларни ёзиб, алланималарни башорат қилишмоқда. Кимдир Тошкентга танклар кириб келди деса, бошқаси 60 нафар жангари чегарани кесиб ўтганини хабар қиладими-ей… Бизда бўлса ҳамма ёқда тинчлик, шаҳар олдингидек осойишталик билан Мустақиллик кунига тайёрганлик кўрмоқда. Ҳеч қандай қуролли кучлар киритилгани йўқ. Биз фақат, мўъжиза юз бериб, Президент биз билан байрамни бирга кутиб олишини истаймиз”, — дейди янги ўқув йилига тайёргарлик кўраётган талаба, Мадина.   

Тошкент бозорларида ҳам ҳаёт қайнамоқда. Гавжум жойлардан бирида биз шундай воқеа гувоҳи бўлдик. Бозорга келган одамлардан бири баланд овозда “кеча тун соат 2да Ислом Каримов вафот этганини аниқ биламан” деб гапира бошлаган эди яқин атрофдаги сотувчилар унга сувдан бўшаган бутилкаларни ва қўл остида бўлган бошқа буюмларни улоқтиришди. Кейин эса, “Агар яна бир марта шундай гапларни

ЎзБекистон Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Президент аппарати: Ислом Каримов стабил ҳолда
айтсанг —   оёғини суғуриб оламиз”, деб пўписа қилишди. Ислом Каримов халқ орасида ана шундай ҳурматга эга, буни  ҳеч қандай ижтимоий сўровларсиз тушунса ҳам бўлади.

Ижтимоий тармоқлардаги барча ўзбек гуруҳларида Ислом Каримовни яхши ниятлар билан қўллаб-қувватлаш мавзулари очилган. Айримлар ҳаммадан Президентга соғлиқ тилаб дуо қилишни сўрашмоқда.

“Ҳар бир туман, ҳар бир кўча ва ҳар бир оиладан ҳеч бўлмаса бир киши Ислом Каримовга чин дилдан Оллоҳдан соғлиқ тилаб дуо қилса, кўпчилликнинг нияти ижобат бўлиб, ҳаммаси яхши бўлади”, — деб умид қилишмоқда улар.

Ҳеч ким бу дунёда абадий эмас, буни ҳамма тушунади, албатта. Шунга қарамасдан одамлар ваҳимага тушаётгани ёки ёппасига Ўзбекистонни тарк этишни хаёл қилаётгани йўқ. Ислом Каримовнинг 26 йиллик фаолияти давомида яхши ишлайдиган давлат тизими ташкил этилган. Ушбу тизим бундан кейин ҳам бенуқсон ишлашига фуқаролар ишонади.

Янгиликлар лентаси
0