Ўзбекистон Президенти сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади

© ЦИК УзбекистанаЎзбекистон сайлов комиссияси аъзолари
Ўзбекистон сайлов комиссияси аъзолари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси қарорига мувофиқ, 2016 йил 4 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. 2016 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов бошқарди, деб хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси матбуот-хизмати.

Олий Мажлис биноси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уч ой мобайнида бўлиб ўтади
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади хабар матнида.

Хабарда айтилишича, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилинган. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0