Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уч ой мобайнида бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди, Олий Мажлис Сенати Раиси Нигматулла Юлдашев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уч ой мобайнида бўлиб ўтади, деб хабар қилди пайшанба куни парламент вакили.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Ислом Абдуғаниевич ўз она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

"Парламентнинг бугунги қўшма йиғилишида президент сайловлари аниқ санаси кўриб чиқилмади, бу Марказий Сайлов Комиссияси ваколатига киради. Конституцияга мувофиқ, сайлов уч ой мобайнида ўтказилади", — деб аниқлик киритди агентликка суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0