Мирзиёевнинг номзодини Сенат Раиси таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Сенати мажлиси
Ўзбекистон Республикаси Сенати мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Лекин Олий Мажлис Сенати Раиси Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни Шавкат Мирзиёвнинг зиммасига вақтинча юклаш тўғрисидаги таклиф Сенат Раиси Нигматилла Юлдашев томонидан илгари сурилгани хабар қилинади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ахборот хизматлари томонидан.

“Қўшма мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев муваққат президент этиб тайинланди

Хабарда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар ҳозирги шароитда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш зарурлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошевнинг таклифини қўллаб-қувватлаганликлари маълум қилинади.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. У туғилиб-ўсган шаҳри Самарқандга дафн этилди.

Олий Мажлис биноси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уч ой мобайнида бўлиб ўтади

Республика Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Лекин Олий Мажлис Сенати Раиси Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

 

Янгиликлар лентаси
0