БМТ қароргоҳида Ислом Каримов хотирасига байроқ туширилди

© Sputnik/ РИА НовостиБМТ биноси
БМТ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан 6-сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳи биноси ёнидаги БМТ байроғи тушириб қўйилди, деб хабар қилмоқда БМТ Янгиликлар маркази.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. "Жума куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳаётдан кўз юмганидан чуқур қайғуга ботганини баён қилди. Шу муносабат билан у ўз баёнотида марҳумнинг оиласига, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик изҳор этди", дея хабар беради ташкилот Янгиликлар марказига таянган ҳолда "Жаҳон" АА.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Каримов ҳақида: мен яқин дўстимни йўқотдим
Мазкур хабарда таъкидланишича, БМТ Бош котиби Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги мустаҳкам шерикликнинг мустаҳкамланиши, минтақавий ва глобал миқёсдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан республиканинг биринчи Президенти томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаган.

"2009-йили қонуний кучга кирган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этиш тўғрисидаги Шартномани Ислом Каримов фаоллик билан илгари сурди. Бош котиб Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишга БМТ тайёр эканлигини тасдиқлади", дея қайд этилади мазкур хабарда.

Янгиликлар лентаси
0