ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Жанубий Кореянинг собиқ раҳбари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини изҳор қилди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.
Маросим якунида Ли Мён Бак Президент Ислом Каримов билан яқин дўстлар бўлишгани ва тез-тез учрашиб туришганини айтди.
"Бу мен учун сира кутилмаган воқеа бўлди, — деди Жанубий Кореянинг собиқ етакчиси. — Мен яқин дўстимни йўқотдим. Мен дафн маросимида шахсан қатнаша олмадим. Ўзбекистон етакчиси оиласига менинг алоҳида ҳамдардлигим ва қайгъудошлигимни етказишларингизни сўрайман".
Ички ишлар ва давлат бошқаруви вазири Хонг Юн Сик эса тарихан қисқа давр мобайнида Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётида катта ишларни амалга оширишга эришганини қайд этган. Корея Республикаси ҳукуматининг аъзоси миллий етакчи томонидан мўлжалланган режалар бундан кейин ҳам муваффақият билан ҳаётга тадбиқ этилишига умид билдирган.