ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Турк полициясининг 17та вилоятда ўтказган операцияси натижасида давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда гумон қилиниб 105 нафар армия имоми қўлга олинди, деб хабар берди РИА Новости NTV телеканалига асосланиб.
Қўлга олинганлар исён уюштиришда айбланаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқадор деб ҳисобланмоқда.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий давлат тўнтаришига уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда содир бўлди. Исёнчиларни ҳисобга олмаганда 246 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Қўзғолон бостирилди. Туркия ҳукумати Гюленни давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишини сўради. Гюленнинг ўзи эса исённи қоралади ва бу ишга алоқаси йўқлигини билдирди.