Эрдўғон Туркия халқидан қўзғолонни бартараф қилишда ёрдам сўради

© AFP 2023 / Adem AltanРеджеп Тайип Эрдоган
Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти телеэфир орқали мамлакат аҳолисидан кўчага чиқиб ҳарбий тўнтаришнинг олдини олишини сўради.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik.Туркия президенти Тоййип Эрдўғон аҳолидан кўчаларга чиқишни сўради.

“Мен аҳолидан кўча ва майдонларга чиқиб ушбу қўзғолинни олдини олишни сўрайман”, — деди Эрдўғон ўзининг мурожаатида..

Бироз олдин Туркия Бош штаби ҳарбийлари мамалкатда ҳукумат тўлиқ уларнинг назорати остига ўтганини,  собиқ раҳбарият ҳибсга олинганини хабар берган эди. Туркия Бош вазири эса ушбу хабарни инкор қилиб, мамлакат тўлиқ расмий ҳукумат қўлида эканлигини, айбдорлар яқин орада жазоланишини хабар берган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0