Самарқанд аэропорти шанба куни парвозлар учун ёпиқ бўлади

Oбуна бўлиш
Мазкур чеклов шанба куни Тошкент вақти билан соат 00.01дан 3 сентябрь 23.59гача амал қилади.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Самарқанд аэропортида шанба куни барча парвозлар бекор қилинади, деб хабар беради РИА Новости, АҚШ фуқаро авиацияси (FAA) бошқармасининг учувчиларга берган хабарномасига (NOTAM) асосланиб.

Самарқандда хавфсизлик чоралари кучайтирилди
"Аэропорт ушбу санага белгиланган расмий парвозлардан ташқари барча қўнувчи ва учиб кетувчи самолётлар учун ёпилади. Ушбу кунга белгиланган барча рухсатномалар бекор қилинади", — дейилади АҚШ фуқаро авиацияси бошқармаси сайтида.

Мазкур чеклов шанба куни Тошкент вақти билан соат 00.01дан 3 сентябрь 23.59гача амал қилади.

Самарқанд Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов туғилган шаҳар ҳисобланади.

Жума куни эрталаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ислом Каримовнинг аҳволи оғирлашганини маълум қилганди. Кейинроқ Рейтер агентлиги номи айтилмаган манбаларга асосланиб Ўзбекистон Президентининг вафоти ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу хабарни изоҳламади. Бу борада ҳеч қандай расмий хабар берилмаган.

Янгиликлар лентаси
0