ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Шимолий Корея амалдорларни оммавий қатл қилди, деб хабар қилмоқда Жанубий Корея; "Чунан ильбо" нашри тарқатган маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг икки амалдори, шу жумладан, қишлоқ хўжалик вазири ҳам зенит пулемёт ёрдамида отиб ташланган. РИА Новости агентлиги Ренхапга таянган ҳолда.
"Ли Чон Таълим вазирлиги раҳбари бўлиб ишлаган деган тахминлар йўқ эмас", — дея ахборот берган нашрга "Шимолий Кореянинг ички ишларидан яхши хабардор бўлган" манба.
"Мен эга бўлган маълумотларга мувофиқ, Шимолий Корея қишлоқ хўжалиги ва таълим вазирлари Ким Чен Иннинг махсус кўрсатмасига биноан оммавий равишда қатл этилганлар", — дея иқтибос келтирган "Чунан Ильбо" нашри суҳбатдош сўзларидан.
Манбанинг таъкидлашича, қатл этиш жараёни Пхеньяндаги ҳарбий академияда зенит пулемёт ёрдамида амалга оширилган.
Манбанинг таъкидига қараганда, амалдорлардан бири Ким Чен Инга қарши кўрсатма берганликда, иккинчиси эса Ким Чен Ин иштирокидаги мажлис вақтида ухлаб қолгани учун олий жазога маҳкум қилинган.