Москва ўт ўчириш хизмати бошлиғи 17 киши қурбон бўлган ёнғинга изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Бугун Москванинг Алтуфьево кўчасида жойлашган нашриёт омборхонасида, кучли ёнғин содир бўлиб, у ерда 16 Қирғизистон фуқароси қурбон бўлганини хабар берган эдик.

Ёнғиндан кейин, Москва шаҳар Фавқулодда вазиятлар хизмати Бошқармаси бошлиғи Илья Денисов журналистларга бўлиб ўтган фожеа тафсилотларини тушунтириб берди.

Денисов айтишига қараганда, ёнғин нашриёт омбобрхонасидан бошланган. У ерда кўплаб тайёр маҳсулот ва тез ёнадиган суюқликлар сақланаётган бўлгани туфайли олов бино бўйлаб жуда тез тарқалиб кетган.

Москвада ёнғин содир бўлган омборхона - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги ёнғинда 17 нафар Қирғизистон фуқароси қурбон бўлди

Иккинчи қаватда жойлашган кийиниш-ечиниш хонаси эшигини ёнғин тўсиб қўйгани туфайли ерда бўлган одамлар чиқиб кета олмаган. Ўт ўчирувчилар тўсиқларни бузиб етиб келгунча, 16 киши тутундан бўғилиб қурбон бўлган. Яна бир киши, олган жароҳатлари туфайли, касалхонада қурбон бўлган.

Қурбон бўлганларнинг барчаси Қирғизистон фуқароси бўлган.

Айни дамда, маъсул ташкилотлар томнидан ёнғин сабаблари ва бинода мавжуд бўлган техника хавфсизлиги чоралари текширилмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин қурбонлар яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди ва ёнғинда ушбу фожеа айбдорлари аниқланиб жазога тортилишини айтди.

Янгиликлар лентаси
0