Москвадаги ёнғинда 17 нафар Қирғизистон фуқароси қурбон бўлди

© Sputnik / /Анастасия АлександроваМосквада ёнғин содир бўлган омборхона
Москвада ёнғин содир бўлган омборхона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг сўнгги хабарларга кўра, Москва шимоли-шарқида содир бўлган ёнғинда 16 киши қурбон бўлган. Ўт ўчирувчилар айтишига кўра, улар бўлган хона эшигини ёнғин тўсиб қўйгани туфайли қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Москва шимоли-шарқидаги омборхоналардан бирида содир бўлган ёнғин натижасида камида 16 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда шаҳар ФВ хизмати.

Айни дамда олов ўчирилган. Гувоҳлар айтишига қараганда, ёнаётган омбордан чиқиб келган кишиларнинг ўзлари қайтиб кириб, у ерда қолган ўз яқинларини қуткаришга ҳаракат қилишган. Шундай йўл билан улар 5 кишини қутқаришга муваффақ бўлишган.

“У ерда менинг турмуш ўртоғим қолган, унга нима бўлганини билмайман. У ҳам бошқалар билан бирга қурбон бўлганни аниқ”, — дейди ёнғиндан қочиб чиққан Қирғизистон фуқароси.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу омборхонада асосан Қирғизистон фуқаролари ишлаган, Ҳозирча уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Москвада, Алтуфьево кўчасида содир бўлган ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Москва ўт ўчириш хизмати бошлиғи 17 киши қурбон бўлган ёнғинга изоҳ берди

Ўт ўчирувчилар хабарига кўра,  Алтуфьево кўчасида жойлашган нашриётлардан бирининг омборхонасида содир бўлган ёнғин, у ерда кўп миқдорда бўлган нашриёт маҳсулотлари ва тез ёнувчи суюқликлар туфайли тез тарқалиб кетган. Ўт ўчирилганидан кейин, эшигини ёнғин тўсиб қўйган хонадан 16 кишининг жасади топилган. 

Ёнғиндан жароҳатланган 4 киши Склифосовский касалхонасига ётқизилган. Улардан бири касалхонада вафот этган.

Тергов қўмитаси ушбу фожеа сабабларини ўрганмоқда.

Москва шаҳар мэри, Серей Собянин қурбон бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0