ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун АҚШ давлат котиби Керри ва Россия ТИВ раҳбари Лавров Женевада Сурия бўйича нафбатдаги музокаралар раундини бошладилар.
Сўнгги хабарларга кўра БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Россия ва Америка дипломатларига Сурияда сиёсий жараённи қандай янгилаш борасида ўз фикрини айтиш учун Женевага етиб келган.
Маълумотларга кўра, Лавров ва Керри Сурияда тинчлик тартибини ушлаб туриш ва сиёсий жараённи ишга тушириш масалаларини кўриб чиқадилар. Томонлар Турки-Сурия чегарасида расмий Анқара томонидан амалга оширилган операция масаласини ҳам кўриб чиқишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.