ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Москва Пресня суди чоршанба куни ёш гўдакнинг қотиллигида айбланаётган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳибсда қолиш муддатини 29 октябрга қадар узайтирди, деб хабар қилди суд матбуот-котиби Анастасия Пилина.
"Суд терговчи томонидан берилган Бобоқулованинг ҳибс муддатини узайтириш тўғрисидаги арзномани қондириш ҳақида қарор чиқарди", — деди Пилина.
Эслатиб ўтамиз, нафақат Россия, балки Ўзбекистонда ҳам катта шов-шув кўтарган ваҳший қотиллик жорий йил март ойи бошида содир этилган эди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига биноан, Гулчеҳра Бобоқулова қизчанинг ота-онаси тўнғич боласини олиб уйдан чиқиб кетишларини кутган, сўнгра қизалоқни ўлдириб, квартирага ўт қўйиб, кўчага чиқиб кетган.
Метро биноси олдида қўлга олингунга қадар, Бобоқулова 20 дақиқаларга яқин қўлида қизчанинг кесилган бошини ушлаганча Москва кўчаларини айланган, ўзига ўзи гапириб, полициячилар ва йўловчиларга пўписа қилган.
Россия Тергов қўмитаси хабарига мувофиқ, Бобоқуловани бу қабиҳ ишни амалга оширишга ундаган шериклари бўлиши мумкин. Манба таъкидига қараганда, қотил-энага билан бирга яшаган эркак уни "диний экстремистик ғоялар" билан "заҳарлаган"лиги тахмин қилинмоқда.