Қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова – “ақли норасо шахс” деб топилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишНяня Гюльчехра Бобокулова
Няня Гюльчехра Бобокулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москванинг Пресня туман суди Гулчеҳра Бобоқуловани 29 августга қадар қамоқда қолдирди. Ўтказилган тиббий экспертиза Бобоқулованинг руҳий касаллигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Москвада ёш қизчанинг ўлимида айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова суд-тиббий экспертизаси томонидан “ақли норасо  шахс” деб тан олинди, деб хабар берди журналистларга ушбу иш юзасидан таржимон бўлиб ишлаётган Ахмед Ахмедов.

“Экспертлар Бобоқуловани “ақли норасо шахс” деб топди”, — деди у.

 

Чоршанба куни Москванинг Пресня туман суди Гулчеҳра Бобоқуловани 29 августга қадар қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди.

Эслатиб ўтамиз ушбу йилнинг март ойида ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова  4 ёшли ногирон қизни ўлдириб, хонадонга ўт қўйиб чиқиб кетган. Кейин метро бекати ёнида қизчанинг кесиб олинган бошини кўтариб одамларни қўрқитган.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, кимдир Бобоқуловани ушбу мудҳиш жиноятни амалга оширишга ундаган бўлиши мумкин. 

 

Янгиликлар лентаси
0