ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. "Жамоатчиликнинг АҚШ Болтиқбўйи минтақасини тарк этиши ҳақидаги ҳавотирлари асоссиз", — деб баёнот қилган Жо Байден минтақа раҳбарлари билан ўтган учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти сешанба куни Ригага расмий ташриф уюштирган эди.
"АҚШ Болтиқбўйи минтақасидан аллақандай тарзда йўқолиши ҳақидаги ҳавотирлар чиндан ҳам асоссиз", — дея такрорлаган Байден.
Сиёсатчи шунингдек,Ж НАТО тез орада бу минтақада ўз ҳарбийлари сонини кўпайтиришни режалаштираётганини айтиб ўтган.
Болтиқбўйи мамлакатлари 2004 йилдан буён НАТОга аъзо-мамлакатлар қаторидан ўрин олган.