Қирғизистон тутқунликдаги милиционерни Ўзбекистонга топширди

© Sputnik / Табылды КадырбековҚирғизистон чегараси
Қирғизистон чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон давлат чегара хизмати хабар қилишича, Тожибоев фамилияли ўзбек милиционери чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун жаримага тортилган ва Ўзбекистонга топширилган.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Бир неча кун илгари Қирғизистон ҳудудида қўлга олинган ўзбекистонлик милиционер ўзбек ҳуқуқ-тартибот  органларига топширилди, деб хабар беради Sputnik Қирғизистон Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистондаги Кербен 24-радиорелей тизими - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон 7 ўзбек милиционери вертолётда Унқур тоққа қўнгани ҳақида бонг урмоқда
Илгарироқ Қирғизистон давлат чегара хизмати раҳбари Абдикарим Алимбаев ўзбекистонлик милиционерлар Унқур-Тоо келишилмаган ҳудудида ҳеч кимни гаровга олишмаганини маълум қилганди.

"Биз ўзбек милиционерларидан телеминора ходими биз билан алоқага чиқишини сўрадик. Радиоузатиш станцияси ходимлари билан ҳаммаси жойида, улар одатий режимда ишлашмоқда", — деди Алимбаев.

Сал олдин давлат чегара хизмати ўзбекистонлик етти милиционер вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисми —Унқур тоғ ҳудудига тушганини маълум қилганди. Улар ўз ҳамкасбларини қўйиб юборилишини ва Ўрта-Тўқай сув омбори атрофидаги постлар олиб ташланишини талаб қилишган.

22 август куни Қирғизистон давлат чегара хизмати раиси Абдикарим Алимбаевнинг Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари қўмондони, МХХ раиси ўринбосари Рустам Эминжонов билан ўзаро телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтган. Томонлар вазиятни барқарорлаштиришга тайёрликларини билдиришган.

Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, Тожибоев фамилияли ўзбек милиционери чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун жаримага тортилган ва Ўзбекистонга топширилган. Лекин Ўзбекистон милиция ходимлари ҳали ҳам Унқур тоғда қолишмоқда. Ўзбекистон Ўрта-Тўқай сув омбори атрофидаги милиция постлари олиб ташланишини талаб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0