ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг етти нафар милиционери вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисми — Жалолободдаги (Қирғизистон телеминораси ретранслятори жойлашган ҳудуд) Унқур тоғ ҳудудига тушишди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри ҚР чегара хизматидан олинган маълумот асосида.
"Давлат чегарасидаги ҳолат Қирғизистон республикаси чегара хизмати ходимлари томонидан назорат қилинмоқда", — дейилган хабар матнида.
Нашрда таъкидланишича, душанба куни эрталаб Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев куч ишлатиш органлари раҳбарлари билан мажлис ўтказган, ва чегарадаги ҳолат Қирғизистон манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилишини талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ Қирғизистон ОАВларида "Жалолободда чегарани кесиб ўтишга уринган чоғида қўшни мамлакат милиционери қўлга олинганлиги" ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Хабарда айтилишича, апрел ойида қатор ОАВларда Қирғизистон Республикасида мавжуд бир фармойишга кўра, ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси мулки ҳисобланиши ҳақида хабарлар тарқатилган. Бунга жавобан Қирғизистон ҳукумати Вазирлар маҳкамаси тегишли ҳудуд Ўзбекистонга қарашлилиги исботланмагани учун радиорелей станцияси бошқа жойга кўчирилмаслигини маълум қилган. Қирғизистон расмийлари айни дамда ҳукумат бу ҳудуд қўшни мамлакат тасарруфига ўтказилишини билдирувчи фармонга ҳеч ким имзо чекмаган, дея бонг урмоқда.