ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрда бошлаб таркибиа ГМО бўлган маҳсулотларни аниқлаш учун давлатлараро учта янги стандарт киритилади, деб хабар қилмоқда "Ўзстандарт".
“Ўзстандарт” қарорига биноан, 2016 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ГМОли маҳсулотлар борасида уч давлатлараро стандарт киритилади”, — дейилган агентликнинг матбуот хизмати хабарида.
Бундан олдин Ўзбекистонда ягона стандартизация регламенти мавжуд эмас эди.
Юқорида айтиб ўтилган стандартлар, халқаро ИСО стандартлари каби, генетик модификация қилинган объектларни ва улардан ясалган маҳсулотларни аниқлаш методларини белгилайди.
Ушбу йилнинг май ойида Давлат хизматлари ягона порталида “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги ҳақида”ги қонун лойиҳаси оммавий муҳокама учун жойлаштирилан эди. Қонунга киртилган ўзгаришлар — таркибида ГМО бўлган маҳсулотларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш ҳақида. Қонун лойиҳаси ушбу йилнинг учинчи чоргида Олий Мажлсда кўриб чиқилади.
Янги қонунда, озиқ-авқат маҳсулотларини маркировка қилишда “органик маҳсулот” — белгиси киритиш ҳам таклиф қилинган.