Таркибида ГМО бўлган маҳсулотлар бутунлай таъқиқланиши мумкин

© Sputnik / Каве Ростамхани / Медиабанкка ўтишТаркибида ГМО бўлган маҳсулотларга қарши намойиш
Таркибида ГМО бўлган маҳсулотларга қарши намойиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Парламенти кузда таркибида ГМО - генетик модификация қилинган организмлар бўлган маҳсулотларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш ҳақида қонун қабул қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон  ҳукумати кузда “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ҳақида”ги қонунга ўзгариш киритишни режалаштирган. Янги қабул қилинадиган қўшимчалар “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ҳақида”ги қонуннинг 6-бандига киритилиши кўзда тутилган.

Киритиладиган қўшимчалар рўйхати Давлат ягона интерактив порталида жамоат муҳокамасига чиқарилди. Июнь охирида қонун лойиҳасини ҳукуматда муҳокама қилиниб, йилнинг учинчи чорагида парламентга юборилади.

Ўзгаришларга қонунга таркибида ГМО бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистонда бутунлай таъқиқлашни кўзда тутган.   

Янги қонунда “гигиеник сертификат” ўрнига “санитар эпидемиологик хулоса” тушунчаси киритилган. Қонун лойиҳасига кўра, санитар-эпидемиологик хулоса давлат рўйхатдан ўтказиш органлари қошидаги санитар назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Янги қонун озиқ-овқатларни белгилаш тизимига янги белги – “биологик (ёки органик) маҳсулот” белгиси киритишни ҳам кўзда тутган.

Ўзбекистон 2015 йилдан буён йодланмаган тузларни импорт қилишни таъқиқлаган эди. Бунга сабаб республикада йод етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган касалликларнинг кўплиги бўлган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра аҳолининг 40 %дан зиёди озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга йод моддасини етарли даражада истеъмол қилмайди.

Қўшимча тариқасида шуни айтиш мумкинки, ГМОли маҳсулотлар АҚШда ва умуман америка қитъасида кенг тарқалган. АҚШ қонунларига кўра, агар маҳсулот зарарли эканлиги илмий текшириш ёки аниқ бир одамга еткизилган зарар мисолида исботланмагунича — у таъқиқланмайди.

Европа аҳолисининг фақат 5% — ГМО маҳсулотларини хавфсиз деб ҳисоблайди.Бу ерда тез-тез ГМОли маҳсулотларни озиқ-овқатга ишлатишга қарши қаратилган намойишлар бўлиб туради.

Россияда бўлса ГМОли маҳсулотларнинг фақат 22 туридан фойдаланишга рухсат берилган. Улар лаборатория текширувидан ўтказилиб, рухсат берилган ГМОли маҳсулотлар давлат рўйхатига киритилган. Ушбу рўйхатида 5 хил соя ўсимликлари, 3 хил картошка, 10 хил жўхори,  2 хил қанд лавлаги ва 1 хил гуруч турлари бор.

Янгиликлар лентаси
0