Андреас Пешке: Ўзбекистон Марказий Осиё тараққиёти ва фаровонлиги учун ишончли омилдир

Oбуна бўлиш
Германия ТИВ вакилининг таъкидига кўра, ГФР бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан сиёсат, иқтисодиёт, маданият жабҳаларидаги самарали ҳамкорликни фаоллик билан жадаллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва бошқа кўпгина йўналишларда ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш ниятида.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича масъул вакили Андреас Пешке ўзбек халқига ўз табригини йўллади, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўмон Султонлиги элчиси: Ўзбекистон замонавий ва изчил ривожланаётган давлатга айланди
"Бу йил Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигининг юбилей санасини нишонлайди. Ушбу қутлугъ айём муносабати билан республиканинг барча аҳолисига ўзимнинг самимий табрикларимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этишни истар эдим. Бой тарихий-маданий меросга, инсоний ва иқтисодий салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистон Германия учун Марказий Осиёдаги энг муҳим давлат ҳисобланади", — дея таъкидлаган Андреас Пешке.

"Мустақилликка эришилган дастлабки пайтлардан бошлабоқ мамлакатимиз Ўзбекистон билан турли соҳаларда яқин ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Республикада қатор немис компаниялари муваффақият билан фаолият олиб бораётгани бу фикрни тасдиқлайди. Германия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, икки давлат ҳамкорлигининг салоҳияти бу билан чегараланиб қолгани йўқ".

"Бизнинг яқин йилларга мўлжалланган биргаликдаги вазифамиз немис ва ўзбек бизнеси ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун шароитлар яратиш юзасидан зарур ишларни давом эттиришдир", — дея қўшимча қилган у.

Пешке шунингдек, Ўзбекистонда немис тилининг ўргатилишига катта эътибор қаратилишини алоҳида таъкидлаб ўтган. "Республика мактаблари, коллеж-лицейлари ва олий ўқув юртларида немис тилидан таҳсил берилмоқда.

Франк-Вальтер Штайнмайер - Sputnik Ўзбекистон
Штайнмайер Ислом Каримов билан террорчиликка қарши курашни муҳокама қилди

Гёте номидаги институт ва бошқа тегишли муассасалар Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги талабаларга ҳамда ёш олим ва тадқиқотчиларга турли маърифий дастурларни таклиф этмоқда, улар мамлакатларимизнинг бу йўналишдаги ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда", — деди у.

"Биз бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан сиёсат, иқтисодиёт, маданият жабҳаларидаги самарали ҳамкорлигимизни фаоллик билан жадаллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва бошқа кўпгина йўналишларда ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш ниятидамиз. Булар Германия — Ўзбекистон муносабатларининг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади.

Барқарор ва гуллаб-яшнаётган Ўзбекистон бутун Марказий Осиё минтақасининг тараққиёти ва фаровонлиги учун ишончли омил бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун Германия бундан кейин ҳам демократик ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида республика билан муҳим шерик сифатида ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрдир", — дея ўз табригига якун ясаган Пешке.

Янгиликлар лентаси
0