ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари яриморолда “фавқулодда вазият” юз берган тақдирда КХДРнинг ядровий ва ракета объектларига зарба бериш бўйича машғулот бошладилар, деб хабар беради РИА Новости Рёнхап агентлигига таяниб.
22 августдан 2 сентябргача давом этадиган Ulji Freedom Guardian деб номланган мазкур машғулотлар КХДР томонидан кескин танқид қилинди.
"АҚШ ва Жанубий Кореянинг зўравонларча ҳарбий машғулотлари бас қилинмас экан, Корея яримороли ва бутун ҳудудда кескинликни пасайтириш, тинчлик ва хавфсизлик кафолатлари ҳақида ўйлашнинг имкони йўқ", — дейилади Шимолий Корея ТИВ баёнотида.
Корея халқ армияси бош штаби вакили эса ўз навбатида Шимолий кореялик ҳарбийлар мамлакат ҳудуди, унинг сув ва ҳаво бўшлиғи ҳудудига дахл қилинишининг “озгина аломати” сезилиши биланоқ Жанубий Корея ва АҚШ қуролли кучларига нисбатан дастлабки ядровий зарба беришга тайёрлигини билдирди.