Ўзбекистонда 1 октябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақа миқдори оширилади

Oбуна бўлиш
Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш хақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилади.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра Ўзбекистонда 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади. Бу ҳақдаги ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 15%га ошиши кутилмоқда
Ҳужжатга кўра, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш хақи – ойига 149 775 сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 292 940 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 292 940 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгиланди.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 1 октябрдан бошлаб Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширишлари керак.

Янгиликлар лентаси
0