Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 15%га ошиши кутилмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Ислом Каримов бутун Ўзбекистон халқини кириб келган 2016 йил билан табриклаб, дунёда давом этаётган глобал молиявий-иқтисодий инқирозга қарамасдан, ўзбекистон аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилашга ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Президент Ислом Каримов ўзининг Янги йил табриги мурожаатида, 2016 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори 15%га оширишга ваъда берди.

Президентимизнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон 2016 йилда бир қатор жиддий муаммо ва тўсиқларни енгиб ўтиши лозим. Дунёда давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз, дунё бозорларида вазият ноаниқ бўлиб қолаётгани, тобора кучайиб бораётган терроризм ва экстремизм балоси шулар жумласидандир.

“Бундай вазиятга қарамасдан, бизнинг прогноз ва ҳисоб-китобимиз шуни кўрсатадики, кириб келаётган 2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга ошиши кутилмоқда”, таъкидлади Юртбошимиз.

Бундан ташқари, 2016 йилда илму фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тармоқларини ўзида мужассам этган ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар давлат бюджети умумий харажатларининг 59,1 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0