Ўзбекистонда 1000 км автомагистрал янги оғирлик стандартига ўтказилади

Oбуна бўлиш
Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон - мамлакатлар орасида ўзига хос чорраҳа ролини ўйнайди. Шунинг учун ҳам халқаро аҳамиятга эга бўлган магистраллар жадаллик билан янги оғирлик стандартга ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг охирга қадар мамлакатни кесиб ўтган халқаро автомагистралларни янги оғирлик стандартига ўтказиш дастури амалга оширилмоқда, республика Йўл фонди вакили хабарига асосан.

Автомагистралнинг тезюрар қисми - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедан Ўзбекистонгача автомагистрал халқаро банклар ёрдамида қурилади

Унинг сўзларига қараганда, Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон Жанубий Осиёни Европа билан боғлайдиган ўзига хос чорраҳага айланмоқда. Мамлакат ҳудудини кун сайин юзлаб юк автомобиллари кесиб ўтади. Бугунги кунда халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлларнинг катта қисми собиқ Иттифоқ  даврида қурилган бўлиб, улар замонавий юк автомобилларига оғирлигига дош бермайди.

“Маҳаллий автомобилчиларга “гармошка” тушунчаси яхши таниш. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида ёзда асфальт ўта юқори даражагача қизийди, шу вақтда унинг устидан оғир юк машинаси ўтганда йўлда гармошка пайдо бўлади. Ўнлаб йиллар олдин қурилган йўллар, замонавий автомобиллар оғирлигига дош бера олмайди”, — дейди мутахассис.  

Экспертнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда 2013 йилдан бери республика автомагистралларини янги оғирлик стандартига ўтказиш дастури амалга оширилмоқда. Унга кўра юк автомобилининг ҳар бир ўқига тушадиган оғирлик 10 тоннадан 13 тоннага оширилмоқда. Янги қуриладиган йўллар эса, бошидан янги стандарт бўйича қурилади.

Ўзбекистон тезюрар автомагистрал қуриш учун 405 млн $ кредит олди

Ушбу йилнинг охирига қадар ўзбекистонлик автойўлчилар Миллий магистрал таркибига кирувчи 120 км йўлни янги оғирлик стандартига ўтказишни режалаштиришган. Ушбу йўналишда амалга оширилши режалаштирилган ишлар ва ажратиладиган молия ҳажми йил сайин бир неча баробар ошириб борилмоқда. Маблағлар Республика йўл фондидан ажратилади.

Яқин тўрт йил ичида, асосий янгилаш ишлари "Бухоро-Қарши-Ғузор-Термез" ва "Бейнау-Қўнғирот-Бухоро-Навоий-Самарқанд-Тошкент-Андижон" йўналишларида амалга ошириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0