ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда Осиё Тараққиёт банкидан 405 млн $ кредит олади. Ушбу маблағ Ўрта Осиёни Хитой ва Россия билан боғловчи транзит коридор автойўллари реконструкциясини якунлашга
“Лойиҳа ҳужжатларини таёрлаш охирги босқичда, ушбу тадбир Ўзбекистон ва ОТБ орасида уч йиллик ҳамкорлик шартномасига киритилган”, — деди Йўл фонди вакили, Логистика масалалари бўйича Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида. ОТБ маблағи уч транш билан 2018 йилга қадар еткизиб берилади.
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон транзит автомобил коридорири реконструкция қилиш мақсадида 1,1 млрд $ маблағ жалб қилди. Ушбу сармоя Ғузор — Бухоро – Нукус – Бейнау (А-380) автойўлини реконструкция қилиш ва Тошкент – Андижон (А-373) автойўлларини қайта қуришга мўлжалланган. Реконструкция қилинадиган йўлнинг умумий узунлиги 450 км ни ташкил қилади.
2009 йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти қиймати 3,44 млрд $ бўлган, I категорияли Миллий автомагистрал қурилиш дастурини тасдиқлаган эди. Ушбу дастур доирасида 2020 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида умумий узунлиги 2306 км бўлган автойўлнинг тўрт бўлагини қуриш режалаштирилган. Лойиҳани молиялаш 2,07 млрд $ Ўзбекистон ҳукумати ҳисобидан доллар ва 1,37 млрд $ — чет эл кредитлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Ўзбек мутахассислари фикрига кўра, янги магистраль Россия билан қулай ва қисқа йўл орақли уланан бўлиб Шарқий Европани Хитой билан боғлайди. Коридорнинг иккинчи қисми ҳозирги кунда Хитой томонида “Ош-Қашғар” йўналишида қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Хитой ҳам қадимий “Буюк Ипак йўли” йўналишида замонавий транспорт транзит коридори лойиҳасини амалга оширишга қаттиқ киришган. Бу ҳақда Хитой Халқ республикаси раҳбари Ли Цзиньпин 2013 йилда эълон қилган эди.
Ушбу стратегия "Буюк Ипак йўли" бўйлаб жойлашган мамлакатлар орасида савдо ва сармоялар учун тўсиқларни камайтириб, миллий валютада ҳисоб-китоб қилиш ҳажмини оширишни назарда тутган.