Грецияда туркиялик қочоқ ҳарбийларга бошпана бериш масаласи кўрилмоқда

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишГрецияда туркиялик қочоқ ҳарбийларга бошпана бериш масаласи кўрилмоқда
Грецияда туркиялик қочоқ ҳарбийларга бошпана бериш масаласи кўрилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Греция ҳукумати мамлакатга вертолётда қочиб ўтган турк ҳарбийларига бошпана бериш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди РИА Новости Франс Пресс агентлиги хабарига таяниб.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Греция ҳукумати мамлакатга вертолётда қочиб ўтган турк ҳарбийларига бошпана бериш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради РИА Новости Франс Пресс агентлиги хабарига таяниб.

Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги ҳарбий исёнда 246та БТР ва 74та танкдан фойдаланилган
Саккиз нафар ҳарбий 20 июль куни давлат тўнтаришига уринишдан сўнг Грецияга қочиб ўтганди. Улар ғалаёнга алоқадорликларини инкор этишмоқда ва ўз ҳаётларидан хавфсирашгани боис қочиб кетишганини таъкидлашмоқда. Қочоқ ҳарбийлар фойдаланган вертолётни грек ҳукумати Туркияга қайтариб берди. Қочоқ ҳарбийларнинг уч нафари майор, уч нафари капитан ва икки нафари унтер-офицердир.

Агентликнинг хабар беришича, саккиз турк ҳарбийларидан дастлабкисини тергов қилиш жума куни бошланган. Капитан Фаридун Чобан эрталаб Афинадаги бошпана бериш хизматига келтирилган. Қолган ҳарбийлар душанба кунидан бошлаб сўроқ қилиниши ҳақида хабар берилмоқда.

Греция бошпана бериш хизматининг маълум қилишича, ҳарбийларга нисбатан якуний қарор “икки ёки уч ой” ичида қабул қилинмайди.

Илгарироқ Александруполис шаҳри суди ҳарбийларга Грецияга ноқонуний равишда кириб келишгани учун шартли ҳукм чиқарганди. Бироқ сиёсий бошпана бериш ҳақидаги қарор чиқарилгунига қадар улар маъмурий ҳибсда ушлаб турилганди. Туркия ҳукумати ҳарбийларнинг топширилишини кутаётгани ҳақида бир неча бор баёнот берди. Яқинда расмий Афина Туркия адлия вазирлигидан ҳарбийларни топшириш ҳақида сўровнома олинганини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0