Туркиядаги ҳарбий исёнда 246та БТР ва 74та танкдан фойдаланилган

© REUTERS / /Murad SezerТуркиядаги давлат тўнтаришига уриниш
Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Қуролли Кучлари мамлакатда содир этилган давлат тўнтаришига уриниш юзасидан баёнотни эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Туркияда содир этилган давлат тўнтаришига уринишда қатнашган исёнчилар сони маълум бўлди: унда 8,7 минг ҳарбий иштирок этган, бу мамлакат армиясининг 1,5 %ни ташкил қилади, деб хабар қилган NTV телеканалидан олинган маълумотлар асосида РИА Новости.

Туркия Қуролли Кучлари маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уринишда АҚШда истиқомат қилувчи мухолифат ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюлен гуруҳига алоқадор бўлган8 651 нафар ҳарбийлар иштирок этган.

Исён давомида учта кема, 74та танк, 246та БТР, 3992 дона қурол-аслаҳалар ишлатилган. Шунингдек, 35та самолёт ва 37 та вертолётлардан фойдаланилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия армияси НАТОда сон жиҳатдан иккинчи ўринда туради.

Янгиликлар лентаси
0