ОАВ: АҚШ Исландияда махфий тарзда ядро қуролини жойлаштирмоқчи бўлган

© Sputnik / Оксана Джадан / Медиабанкка ўтишАмерика бронетехникаси
Америка бронетехникаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Хавфсизлик хизмати миллий архиви" лойиҳаси доирасида махфийлик даражасидан чиқарилган ҳужжатларда қайд этилишига кўра, АҚШ Исландия ҳукуматига билдирмаган ҳолда мамлакат ҳудудида ядро боеголовкаларини жойлаштирмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. АҚШ мамлакатга ўз қуролини олиб кираётгани ҳақида Исландия расмийларини огоҳлантиришни режалаштирмаган, деб ёзади РИА Новости Popular Science нашрига таянган ҳолда.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: АҚШ плутонийни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаяпти
"Хавфсизлик хизмати миллий архиви" лойиҳаси доирасида махфийлик даражасидан чиқарилган ҳужжатларда қайд этилишига кўра, 1950 йилларда АҚШ Исландия ҳукуматига билдирмаган ҳолда мамлакат ҳудудида ядро боеголовкаларини жойлаштирмоқчи бўлган.

Ҳужжатларга кўра, Исландия доимий тарзда Америка Қўшма Штатларидан мамлакат ҳудудида ядро қуроли бўлмаслигига кафотлат беришни талаб қилган. АҚШ давлат Департаменти Исландияга жавобан бу фақат Совет Иттифоқи учун фойдали бўлишини таъкидлаб келган. Ва бу вақт оралиғида ядро қуролини жойлаштириш режаси устида бош қотирган.

Исландия ҳукумати америкаликларнинг ҳатти-ҳаракатидан воқиф бўлгач, Пентагонга НАТОдан чиқишларини айтиб, таҳдид қилганлар.

Ультиматум қўйилганидан кейин америкалик дипломатлар Исландияда махфий тарзда ядро қуролини жойлаштириш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиришини англаб етганлар.

Янгиликлар лентаси
0