Путин: АҚШ плутонийни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаяпти

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва АҚШ 2000 йиллар бошида оммавий-қирғин қуролини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган плутонийни йўқ қилиш ҳақида битим имзолаган эди. Москва, Вашингтондан фарқли ўлароқ ўз мажбуриятларини бажармоқда, деб баёнот қилди Владимир Путин.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. АҚШ Россиядан фарқли ўлароқ оммавий-қирғин қуролини ишлаб-чиқаришда ишлатиладиган плутонийни йўқ қилиш борасида мажбуриятларини бажармаяпти, дея таъкидлади Владимир Путин Умумроссия халқ фронти медиафорумида сўзлаган нутқи давомида, РИА Новости хабари асосида.

Россия Президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин билан “очиқ мулоқот” 14 апрел куни бўлиб ўтади

"2000-йй бошида америкаликлар билан плутонийни йўқ қилиш ҳақида келишиб олган эдик. Битимни имзолагач, ушбу материални маълум усул орқали йўқ қилишга келишиб олдик. Яъни, махсус корхоналар қуриб, саноат йўли билан йўқотишга келишдик. Биз зиммамизга олган мажбуриятларни бажардик, корхоналарни қурдик. Америкалик ҳамкорларимиз эса – йўқ”, — деди Россия президенти.

"Бундан ташқари, яқинда улар ишдан чиққан ядро ёқилғисини, ўзаро келишган йўл билан эмас, бошқа йўл билан, яъни уни қаердадир маълум бир идишларда суюлтириб, утилизация қилишлари тўғрисида маълум қилдилар. Бу —  плутонийни орқага қайтариб, қайта ишлаб яна оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқаришда ундан фойдаланиш мумкин дегани”, — таъкидлади Путин.

Янгиликлар лентаси
0