Владимир Путин билан “очиқ мулоқот” 14 апрел куни бўлиб ўтади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин
Россия Президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин 14 апрел куни халқ билан “очиқ мулоқотга” чиқади. Ўтган йилги 3 соату 57 дақиқа давомида давом этган “тўғридан тўғри мулоқот” давомида Путин 74та саволга жавоб берган.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik.  "Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот” 14-апрел куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Кремль матбуот-хизмати.

Владимир Путин чиқишини интернет сайтлари орқали кузатиш мумкин.

Бундан олдинги "очиқ мулоқот" 2015 йилнинг 16 апрелида бўлиб ўтган ва 3 соату 57 дақиқа давом этган. Бу вақт оралиғида оссия президенти 74та саволга жавоб берган. Путин билан мулоқотга чиқувчилар сони эса 3 миллиондан ортиқни ташкил этгани қайд этилган.
Тадқиқотларга кўра, 2015 йилги ўн учинчи “тўғридан тўғри мулоқот” рекорд натижа қайд этилган. Президент чиқишини ўшанда 8,4 миллион томошабин тўғридан-тўғри томоша қилган. 2014 йилда трансляцияни 7 миллионга яқин киши кузатган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич – 6 миллионга яқинни ташкил қилган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0