Алишер Бурхонов: Ўзбекистон СССРга қайтмайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йил бошида янги сайланган парламент қаршисида сўзлаган нутқи давомида мамлакат ҳеч қачон собиқ Иттифоқ сингари бирлашмаларга қайтмаслиги ҳақида баёнот қилган, дея эслатиб ўтди сиёсатшунос Алишер Бурхонов.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон СССР даврида мавжуд бўлган давлатлараро шаклдаги муносабатларга қайтмайди, дея таъкидлади сиёсатшунос Алишер Бурхонов.

Сиёсатшунос, шунингдек, 2015 йил бошида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов янги сайланган парламент қаршисида сўзлаган нутқи давомида мамлакат ҳеч қачон собиқ Иттифоқ сингари бирлашмаларга қайтмаслиги ҳақида баёнот қилган, дея эслатиб ўтди.

"Сиёсий партиялар ва жамоатчилик ҳаракатлари ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлайдилар ва уларнинг дастурлари тўлалигича "совет тузуми" деган тушунчани мамлакат ҳаёт тарзидан узоқлаштиришга қаратилган", — дея таъкидлади у.

Бурхонов, шунингдек, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари ёхуд сиёсий минбарлар ёрдамида совет даври тузумини "оқлайдиган" ижтимоий-мафкуравий муҳит мавжуд эмаслигини қўшимча қилди.

Қизил майдонда намойиш, 1986 йил 1 май. - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ СССРнинг 11 мамлакати аҳолиси Иттифоқ давридаги ва ундан кейинги ҳаётга баҳо берди
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Sputnik.Мнения лойиҳаси доирасида собиқ Иттифоқнинг 11 мамлакатида ўтказилган тадқиқот натижалари оммага эълон қилинган эди. Сўровномада иштирок этган 11 мамлакатдан 8тасида респондентлар (18 ёшдан 64 ёшгача) собиқ Иттифоқ даврида ҳаёт тарзи сифати ҳозиргидан кўра яхшироқ бўлган, деган фикрни билдирганлар. Сўровнома натижаларига кўра, СССРни соғинмайдиганлар сони энг кўп қайд этилган мамлакат бу — Ўзбекистон бўлган. Ўзбекистонликларнинг атиги 4%гина собиқ Иттифоқ даврида ҳаёт тарзи ҳозиргидан кўра яхшироқ бўлган, деган фикрни билдирганлар. 91% эса ҳозирги ҳаёт тарзидан мамнун эканликларини айтганлар.

Ҳаётларининг каттагина қисмини совет тузуми даврида яшаб ўтган одамлар, табиийки, СССРни соғинч билан хотирлайдилар, у ҳақда илиқ фикрларни билдиришлари мумкин, ахир уларнинг ёшлиги ўша тузумда ўтган. Аммо ҳозир 35 ёшдан кичик бўлганлар учун СССР — бу тарих", — дея таъкидлади Бурхонов.

Сиёсатшуноснинг фикрига кўра, эндиликда СССР форматидаги муносабатларга қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Сабаби, "совет" деган тушунча унутилиши, ўз аҳамиятини йўқотиши учун етарлича вақт ўтди. Жумладан, СССР тарқалган вақтдан буён Ўзбекистонда совет рамзи билан боғлиқ бўлган шаҳар, туман, кўчаларнинг номлари 100% ўзгартирилган.

Янгиликлар лентаси
0