Собиқ СССРнинг 11 мамлакати аҳолиси Иттифоқ давридаги ва ундан кейинги ҳаётга баҳо берди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишҚизил майдонда намойиш, 1986 йил 1 май.
Қизил майдонда намойиш, 1986 йил 1 май. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Иттифоқдан кейин яшаш яхши бўлди деб ҳисоблайдиганлар сони 91% ни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 17 авг —  Sputnik. Sputnik.Мнения сўрови натижаларига кўра, собиқ СССРнинг 11 мамлакатидан 9 тасида 35 ёшдан катта аҳолининг аксарияти СССР даврида ҳаёт сифати яхшироқ бўлган деб ҳисоблайди.Россияда СССР даврида яшаганларнинг 64 %  Совет Иттифоқи даврида ҳаёт сифати яхшироқ бўлган  деб ҳисоблайди. Украинада ушбу кўрсаткич 60 %ни ташкил қилди. СССРда ҳаёт сифати яхши бўлган деб ҳисоблайдиганлар сони энг кўп мамлакат — Арманистон — 71% ва Озарбайжон – 69 % бўлиб чиқди.     

СССР даврида яшашга улгурмаган, 18-24 ёшли фуқароларнинг аксарияти СССРдан кейин ҳаёт яхши бўлди деб ҳисоблайди. Россияда бундай деб ҳисоблайдиган ёшлар сони 65 % ни ташкил қилди. Ушбу статистик маълумотлар ВЦИОМ, M-Vector, Ipsos, Expert Fikri ва Qafqaz компаниялари томонидан собиқ Иттифоқнинг 11 мамлакатида ўтказилган сўровлар натижасида аниқланди. 

Собиқ Иттифоқнинг деярли барча мамлакатларида 35 ёшдан катта бўлган аҳоли СССР даврида ҳаёт даражаси юқори бўлган деб ҳисоблайди. Хусусан, “Иттифоқ бўлинмасдан олдин ҳаёт даражаси яхши бўлганми?” – деган саволга, Арманистонда 71 % аҳоли “ҳа” деб жавоб берган. Қарши бўлганлар сони — 23 %. Озарбайжонда 69 % рози 29 % қарши. Россияда ушбу кўрсаткич 64 % га 27 %, Қозоғистонда 61 % га 27 %, Украинада 60 %га 23 %, Молдавияда 60%га 30%,  Қирғизистонда 60%га 30 %, Белоруссияда 53 %га 28 %, Грузияда 51%га 46 % ни ташкил қилган.

Тожикистон аҳолисининг 39 % Иттифоқ даврида ҳаёт яхши бўлган деб ҳисоблайди. Ушбу фикрга қўшилмайдиганлар сони 55 %ни ташкил қилади. 

Ўзбекистонда эса Иттифоқ даврида яшаш яхши бўлган деб ҳисоблайдиганлар сони фақат 4% ни ташкил қилди, ушбу фикрга қаршилар сони эса 91%.

Жамият фикрини ўрганиш натижалари
Sputnik.Мнения: Жители 11 стран оценили жизнь до и после распада СССР - Sputnik Ўзбекистон
Жамият фикрини ўрганиш натижалари

СССР дарининг охирида ёки ундан кейин туғилган, ёши 25 дан кам бўлган аҳоли орасида фикр бутунлай бошқача. Уларнинг аксарияти Иттифоқдан кейин яшаш яхши бўлди деб ҳисоблайди.

Арманистонда ушбу фикрга қўшиладиганлар сони 48 %, қарши бўлганлар сони 47 %ни ташкил қилди. Қирғизистонда ушбу кўрсаткич 48 %га 37 %, Қозоғистонда 56 %га 35 %, Белоруссияда 57 %га 34 %, Грузияда 79 %га 20 %, Украинада 39 %га 18 %, Россияда 65 %га 17%, Озарбайжонда 68%га 14%, Тожикистонда 84 %га 13%, Ўзбекистонда 89 %га 5%ни ташкил қилди.

Фақат Молдавияда ёшларининг 69% СССР даврида ҳаёт яхши бўлган деб ҳисоблайди. Ушбу фикрга қаршилар сони эса 17%ни ташкил қилди.

Ушбу сўровлар M-Vector компанияси билан ҳамкорликда ўтказилди. M-Vector Қирғизистон ва Тожикистонда ваколатхоналари бўлган йирик изланишлар компаниясидир. Жамият фикрини ўрганиш учун GFK Казахстан, Morinfo, Qafqaz, MRP Eurasia  ва бошқа корхоналар жалб қилинди. Ушбу йилнинг 4 июлдан 15 августгача ўтказилган сўровда 12645 киши қатнашди. Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Молдавия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда 1000 кишидан, Ўзбекистонда 1045 киши, Украинада 2000 киши, Россияда 1600 киши иштирок этди. Сўралганларнинг ёши, турар жойи ва жинси ҳам аниқланган. Сўровнинг хатолик даражаси 3,1 %, ишончлилик эҳтимоли 95% ни ташкил қилди.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. “Sputnik. Мнения”нинг сўровлар ўтказиш бўйича бир неча ҳамкорлари бор. Британиянинг Populus ва Франциянинг IFop изланишлар компаниялари шулар жумласидан. “Sputnik. Мнения” доимий равишда МДҲ, АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) – халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради.

Sputnik.Мнения нинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0