Патент учун тўлов камайтирилиши шарт - мигрант ишчилар касаба уюшмаси

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишТошкент-Москва поездида келган йўловчилар
Тошкент-Москва поездида келган йўловчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Россияда патент асосида меҳнат қилаётган мигрантлар ҳар ойда 4200 рубл (тахминан 400 000 сўм) баҳридан ўтмоқдалар. Шу боис, Мигрант ишчилар касаба уюшмаси патент учун ойлик тўлов камайтирилиши талаби билан чиқишга қарор қилди. Москва маъмурияти мигрантларга ён босишга қанчалик тайёр?

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Мигрант ишчилар касаба уюшмаси патент учун ойлик тўловни камайтириш илтимоси билан Москва мэри Сергей Собянинга мурожаатнома йўлламоқда. Айни вақтда мактуб остида хорижий ишчилардан имзо йиғиш бошланган.

Москва полициячилари хизмат давомида - Sputnik Ўзбекистон
"Тўсиқ" операцияси: Москвада полициячиларнинг 10 кунлик рейди бошланди
Шу кечаю-кундузда патент учун ойлик тўлов — (Москва шаҳри ва Москва вилоятида) 4200 рублни ташкил қилади. Ўртача ҳисобда 30 000 рубл маош олаётган муҳожирларнинг ҳаммаси ҳам ҳар ой бу тўловни амалга ошириш қурбига эга эмас. Шу боис ҳам кейинги вақтларда Россияда "нолегал миграция" деган тушунча тез-тез тилга олинадиган бўлиб қолди.

Россия пойтахти маъмурияти меҳнат мигрантларига қай даражада ён босишлари эҳтимоли ҳақида экспертлар Спутник нашрига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

"Тожикистонлик меҳнат мигрантлари" Умумроссия жамоатчилик ҳаракати собиқ раҳбари Каромат Шариповнинг сўзларига кўра, патент учун аванс тўлов миқдорининг камайтирилиши, муҳожирлик ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этмайди.

"Касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ташаббус таҳсинга лойиқ. Балки уларнинг қўлидан бу иш келар. Биз ҳам бунга қарши курашишга уриниб кўрган эдик, натижада ўтган ой Россия Олий суди бизнинг ташкилотимизни бартараф қилиш ҳақида буйруқ чиқарди. Биз Европа судига аппеляцияга бермоқчимиз. Тожикистоннинг аксарият  фуқаролари Россияда ҳуқуқий ҳимоясиз қолган, уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ташкилот энди йўқ.

Москва сўнгги йил ичида Тожикистон фуқароларига миллиард рублдан кўп маблағ қарз бўлиб қолди. Иш берувчилар маошни ўз вақтида бермаяптилар, улар мигрантга нисбатан қўпол муомалада бўлмоқда, мигрантларнинг мурожаатлари аксарият ҳолларда жавобсиз қоляпти ва уларга "норозилик билдиришга ҳақларинг йўқ" дейишгани-дейишган. Машҳур Болалар дунёси тожиклар туфайли қайта қурилган, аммо ҳанузгача бу миллат вакиллари 2014-2015 йиллар учун маошларини ололгани йўқ.

Пуллар қаёққа кетди? Нега Тожикистон президенти ўз халқи манфаатларини ҳимоя қилмайди?", — деди куюнчаклик билан интервью давомида Каромат Шарипов.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, патент учун тўланадиган ойлик тўлов миқдори 1000 рублни ташкил қилсагина, бу нормал ҳисобланади.

"Аммо, Россияда яшаш учун барча зарур ҳужжатларга эга бўла туриб, суд қарорисиз мамлакатдан депорт қилинаётган одамлар бор экан, бу тўлов миқдори 4200 рубл бўладими ёки 1000 рубл — аҳамиятсиз. Миграция сиёсатига доир янги концепция қабул қилиниши лозим. Россиядан мигрантларнинг ҳаммаси чиқиб кетадиган бўлса, бу Кремл учун жиддий муаммо келтириб чиқариши мумкин, аммо Москва маъмурияти ҳозирча буни англагани йўқ. Улар Касаба уюшмаси даъватини эшитиб, уни эътиборга олишларига кўзим етмайди", — дея ўз мулоҳазаларига нуқта қўяди эксперт.

Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар Умумроссия конгресси марказий йиғини раиси ўринбосари Тожиддин Нурматовнинг сўзларига кўра, Москва мэрига мурожаат йўллаш — нотўғри ғоя.

"Шаҳар бошлиғининг бунга нима алоқаси бор? Бу муаммони ҳал этишга ваколати бор, бу каби масалаларни ҳақиқатан  еча оладиган одамларга мурожаат қилмоқ лозим. Патентлар масаласи билан кимга қанча иш кучи кераклигидан хабарсиз Федерал Миграция хизмати эмас, Меҳнат вазирлиги шуғулланиши керак, назаримда. Бундан ташқари, ташкилотларга чет элликларнинг ўзлари эмас, балки Россияда фаолият юритаётган хориж мамлакатлари мухтор вакиллари мурожаат этишлари даркор.

Виртуал никоҳ. - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар билан сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда
Фақат уларгина бу масалани кўтариб, депутатларгача етиб бора олади. Имзоларни тўплашга мигрантларни жалб қилиш — охирги чора. Тўғри, мигрантларни ҳимоя қилиш керак — фақат қонуний йўл билан. Бунинг учун турли жамоатчилик ташкилотлари мавжуд. Мигрантлар ўзга юртда яшаб турибдилар, демак улар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида фақат воситачилар орқали маълум қилишлари мумкин.

Мэр номига петиция ёзиш бефойда. Бу масала мамлакат қонунчилиги даражасида ҳал этилмоғи лозим ва биз муаммога қонуний ечим топиш тарафдоримиз", — дея ўз фикрига якун ясади Тожиддин Нурматов.

"Россиядаги Меҳнат мигрантлари касаба уюшмаси мурожаатномасида патентни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ва ҳар ойда тўланадиган тўлов миқдорини камайтиришни илтимос қилганмиз", — дея изоҳ беради вазиятга ташкилот раиси Ренат Каримов.

Суҳбатдошнинг фикрига кўра, патентни расмийлаштирган мигрантларнинг аксарияти иш берувчилар билан шартнома асосида ишлайдилар. Ишчи учун солиқ тўлашни истамайдиган иш берувчилар эса мигрантларни расман расмийлаштиришдан аксарият ҳолларда бош тортадилар. (Икки ой ичида мигрант ФМХга иш берувчи билан тузган шартномасини олиб бормаса, унинг патенти "куйган" ҳисобланади, таҳр.).

Хуллас, Касаба уюшмаси раҳбари патент учун ойлик тўлов Москвада ишлаётган муҳожирлар ўртача ойлик иш ҳақига мутаносиб бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Каримовнинг сўзларига кўра, петицияга юздан зиёд одамлар имзо чеккан. Август ойи охирига кўра, касаба уюшмаси бир неча минг имзо тўплашни режалаштирмоқда. Сўнгра мурожаатнома пойтахт мэри Собянинга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0