ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Биринчи Nexia R3 седан партияси Ўзбекистондан Россияга ўтган ҳафта охирида юборилди, деб хабар қилмоқда Uz24.
Янги моделдаги автомобиллар савдода қачон пайдо бўлиши ҳозирча хабар қилинмаяпти. Nexia премьераси тақдимоти "Москва халқаро автомобиллар салони — 2016" маросимида бўлиб ўтиши маълум.
T250 платформаси базасида ишлаб чиқарилган В синфдаги седан эски моделдаги "Nexia"ни алмаштирган эди. Россия автомобил бозорида унинг нархи 419-569 минг рублгача.
Эслатиб ўтамиз, Ravon бренди тақдимоти 11 август куни Украинада ўтказилган эди.