Руслан Нуриддинов Бразилиядаги ғалабасидан сўнг соқолини қириб ташлади

© Yuri CORTEZ / AFPЎзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида тайёрланган видео мурожаатда ўз мухлисларига хабар қолдирди.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Бразилияда рекорд ўрнатган олимпия олтини соҳиби Руслан Нуриддинов қиличбозлик бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ильгар Мамедовнинг ўзига хос даъватини қўллаб-қувватлади ва ажойиб, қалин соқолини қиртишлаб ташлади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Узбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов - Sputnik Ўзбекистон
Руслан Нурудинов Ўзбекистонга иккинчи олтин медал олиб келди
Афсуски, спортчининг ўзи янги имиж борасида изоҳ берганича йўқ.

Аммо мухлислари Русланни соқол билан кўришга ўрганиб қолишган. Соқол спортчи учун ўзига хос тумор вазифасини ўтаган, шунинг учун у Олимпиада баҳслари олдидан соқолини олмаган, деб фикр билдираётганлар ҳам топилмоқда.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи илк маротаба янги имижда Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида тайёрланган видеомурожаатда намоён бўлди.

"Мен ўз ғалабамни халқимга, Ўзбекистонимга бағишлайман, ҳаммангизни севаман, менга мухлислик қилганларингиз учун, қўллаб-қувватлаганларингиз учун миннатдорман. Қўллаб-қувватлаганларингиз сезилиб турди, спортчи ҳаётида рўй бериши мумкин бўлган энг яхши нарса ҳам аслида шу. Халқ меҳридан ортиғи бўлмайди. Мен барчангизни севаман, мен ўз халқимни севаман, Ўзбекистонни севаман. Олтин медални Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман", — дея таъкидлаган Нуриддинов.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Нуриддинов вазни 105 килограммгача бўлган эркаклар ўртасида ўтказилган оғир атлетика мусобақаларида иккита уринишда 225 ва 230 кг штангани кўтариб, олтин медални қўлга киритди. Сўнгги уринишда олимпия рекорди ҳисобланган 237 кг тошга буюртма берилди ва рекорд ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0