ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов, 105 кг вазн тоифасида Бразилия Олимпиадаси олтин медали соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Олимпиада ўйинларида ушбу вазн тоифаси рақобат энг кучли бўлган гуруҳдир. Дисквалификация қилинган Россиялик Давид Беджанян ва Қозоғистонлик Илья Ильин йўқлиги ҳам кураш оловини сўндира олмади. Мутахассислар мусобақа олдидан асосий кураш Осиё ва Дунё чемпиони Нурудинов ва қозоғистонлик Зайчиков орасида бўлиб ўтади, — деб ҳисоблашар эди.
Икки машқ натижасига кўра Нурудинов умумий 431 кг оғирлик кўтарди. Даст кўтаришда – 194 кг, силтаб кўтаришда – 237 кг. Шу билан бир вақтда Руслан силтаб кўтариш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Иккинчи ўринни олган Арманистонлик Симон Мартиросян 417 кг вазн кўтариб, Русландан анча орқада қолди. Қозоғистонлик Александр Зайченко 416 кг кўтариб учинчи ўринни эгаллади.
Руслан Ўзбекистон Мустақиллигининг ҳамёшидир. У 1991 йилнинг 24 ноябрида, Андижон вилоятининг Хонобод туманида туғилган. Халқаро мусобақаларда ўзининг биринчи олтин медалини Руслан 2009 йилда БАА да бўлиб ўтган Осиё ёшлар чемпионатида ютиб олган.
Олимпиадага учиб кетишдан олдин Руслан, жуналистлар олдида, унинг орзуси олимпия чемпиони бўлиш ва дунё рекордини янгилаш эканлигини айтиб ўтган эди. Ушбу мақсадга эришиш учун спортчи нафақат рақибларни балким ўзининг ички қаршилигини енгиб ўтиб, бор кучини кўрсатиш кераклигини айтган эди спортчи ўшанда.
Бугунги натижаларга кўра, спортчи ушбу вазифани катта муваффақият билан уддалади. Умид қиламизки бу унинг энг охирги ғалабаси бўлмайди. Русланни яна Олимпиада ва чемпионатлар шоҳсупасининг тепасида кўришни умид қилиб қоламиз.