Ўзбектелеком ва уч тижорат банкига чет эл сармоялари жалб қилинмайди

© Sputnik / Юрий Лашов / Медиабанкка ўтишУяли алоқа миноралари
Уяли алоқа миноралари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг энг йирик банклари ва миллий алоқа оператори Стратегик корхоналар рўйхатига киритилиб, уларнинг акцияларини чет эллик сармоядорларга сотиш таъқиқланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбектелеком” АЖ ва ва мамлакатнинг уч йирик банки акцияларини чет эллик сармоядорларга сотиш ғоясидан воз кечди, дейилган Вазирлар маҳкамасининг душанба куни эълон қилинган қарорида.

Янги қабул қилинган ҳужжатга кўра, “Ўзбектелеком” АЖ, “Ўзбекистон Почтаси”, Ўзқишлоққурилишбанк, Агробанк ва Микрокредитбанк, акциялари чет эллик сармоядорларга сотилиши мажбурий бўлмаган корхоналар рўйхатидан жой олди.

Ушбу рўйхатга стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёни (нефт, газ, қимматбаҳо металлар, пахта) қайта ишлаш корхоналари, табиий монополия субъектлари ва аҳолига муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товар ва хизматлар еткизиб берувчи корхоналар кирган.  

2015 йилнинг декабрь ойида қабул қилинган тартибга кўра, АЖ таркибида чет эл сармоялари ҳажми камида 15 %ни ташкил қилиши керак эди. 2016 йилнинг февралида Ҳукумат  томонидан 91 АЖ рўйхати тасдиқланиб, уларга 2016 йилнинг 1 июлига қадар 15 % чет эл сармоялари жалб қилиш белгиланган эди. Ушбу рўйхатга “Ўзбектелеком”, “Ўзбекистон почтаси” ва юқорида кўрсатилган банклар ҳам кирган эди.

Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Гонконглик сармоядор “Лаззат”га 5 млн $ киритади

Душанба куни эълон қилинган қарорга кўра, 26 АЖга чет эллик сармоядорларни жалб қилиш ушбу йилнинг 1 ноябрга қадар, 61 АЖга эса – 1 декабрига қадар белгиланган. Ҳужжатда айтилишига қараганда, 17 акциядорлик жамиятларида раҳбарларнинг фаолиятсизлиги туфайли сармоядорлар жалб қилиш графиги бузилган. Хусусан, тўққиз АЖ раҳбарлари ўз лавозимларидан бўшатилиб, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 апрелдан республика фонд биржасида (Тошкент РФБ) 59 корхона ва молия институтларининг қиймати 915 миллион долларга тенг бўлган давлат улушини савдога чиқарган эди.

Янгиликлар лентаси
0