ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистонда бир вақтлар энг катта бўлган “Лаззат” қандолат фабрикасини қайта тиклаш режаси амалга оширилмоқда. Гонкингнинг Torutem Business Limited компанияси корхонани янгилашга 5 млн $ маблағ киритишга қарор қилган, бу ҳақда Sputnik мухбирига “Ўзбекозиқовқатхолдинг” вакили хабар берди.
Ўтган йилнинг охирида чет эл сармоядорлари ёрдамида фабрикада бисквитлар ишлаб чиқариш бошланди. Албатта бу улкан фабрика қувватининг бир кичик қисми холос. Бир вақтлар 20 хилдан ортиқ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариб нафақат Ўзбекистонга балки қўшни республикаларга ҳам экспорт қилган “Лаззат” қандолат фабрикаси 90 йилларда турли сабабларга кўра банкрот бўлган эди.
“Гонконглик компания карамел ишлаб чиқариш бўйича бир неча технологик тизимлар қурилишига сармоя киритмоқчи. Уларнинг асосий мақсади – замонавий, Россия, МДҲ ва Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир”, — деди холдинг вакили.
Унинг сўзларига қараганда, сармоядорларни қулай лигистика, Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган имтиёзлар, катта ички бозор ва МДҲ бозорига осон чиқиш имконияти қизиқтирган.
Бу йил инвесторлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришган 3 млн доллар киритмоқчи. Лойиҳа 2017 йилда якунланиши кутилмоқда. Корхона тўлиқ қувватда ишга тушганидан кейин йилига 8 минг тоннадан зиёд карамел маҳсулотлари ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Айтиб ўтиш керакка, Россиянинг "Объединенные кондитеры" холдинги Тошкент вилоятида қурилиши кўзда тутилган ушбу каби лойиҳани номаълум муддатга тўхтатиб қўйди. Маълумотларга қараганда, бу Россия иқтисодиётидаги қийинчиликлар ва валюта курсларининг кескин ўзгариши билан боғлиқ бўлган.