Ўзбек деҳқонлари 29 млн $ лик шартнома имзоладилар

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМевалар
Мевалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил Тошкент шаҳрида ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида Навоий вилояти фермер ва деҳқонлари хорижлик компаниялар билан 29 миллион 300 минг долларлик шартнома имзолаган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида фермерлар пахта ва ғалла етиштириш билан чекланиб қолмасдан, интенсив боғлар барпо этиш, мева-сабзавот етиштириш ҳамда уни экспорт қилиш билан шуғулланмоқда, деб ёзади "Жаҳон" АА.

Бую Ипак Йўлида Туризм - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон беш йил давомида мева-сабзавот етиштиришни икки бараварга оширади
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг жорий йил 12-апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

"Навоий вилояти деҳқон ва фермерлари ҳам ердан унумли фойдаланиш, аҳоли дастурхони ва бозорлар тўкинлигини таъминлаш мақсадида мева-сабзавот етиштиришнинг ўзига хос усулларидан кенг фойдаланмоқда. Натижада маҳсулотлар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Ярмаркада вилоятдаги 20 дан ортиқ экспортчи корхона ва фермер хўжаликлари 35 минг тонна мева-сабзавот сотиш бўйича шартномалар имзолади", — дейилади хабарда.

Жорий йилда вилоятда 122,5 минг тонна мева-сабзавот етиштириш мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0