ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қирғизистонда мамлакат президентини "латта" деб ҳақоратлаган эркак қўлга олинди, дея хабар тарқатган Спутник Қирғизистон нашри.
"Жиноят содир қилганликда гумонланиб қўлга олинган Р.А. Бишкек шаҳар ИИБ вақтинчалик изоляторига ташланди", — дейилган хабарда.
Гап шундаки, Бишкек шаҳри ИИВ ходимлари 11 август куни интернет-сайтлар мониторингини ўтказиш давомида сайтларнинг бирида бир уйга даъво қилаётган эркак тасвирланган видеога дуч келадилар.
"Номаълум шахс номаълум уй ҳовлисига кириб олиб, 60-65 ёшлардаги кекса аёлни ҳақоратлаб, уни йўқ қилишини айтиб таҳдид қиларди. Аёл милиция ходимларини чақиришини айтганда, эркак ички ишлар ходимлари шаънига куракда турмайдиган гаплар ёғдирди. Шу куни Бишкек милицияхонасига 66 яшар К.С. исмли аёл мурожаат этиб, Расул исмли эркакка нисбатан чора кўришларимизни сўради", — дейилади расмий хабарномада.
Бишкек ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув ишлари натижасида видео "қаҳрамони" Чуй вилояти Сокулук туманида яшовчи 43 яшар Р.А экани ойдинлашади.
Тергов жараёни давомида гумондор ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Р.А Бишкек ИИББ ВСИга ташланган. Ҳозирда қўшимча тергов жараёни ўтказилмоқда.