Ўзбекистон МТС ширкати учун янги сармоядорларни жалб қилмоқчимас

Oбуна бўлиш
Хабарларга кўра, Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари акциядорлари устидан олиб борилаётган тергов жараёни янги сармоядорлар келмаслигига сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўтган ҳафтада Россиянинг МТС ширкати Ўзбекистондаги Universal Mobile Systems (UMS) операторида бўлган ўз улушини сотганини маълум қилган эди.

Логотип компании МТС - Sputnik Ўзбекистон
МТС UMC таркибидан чиқишга қарор қилди
Вазиятдан яхши хабардор манба берган маълумотга кўра, ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати компания фаолиятига хорижлик сармоядорларни жалб қилишни режалаштирмаяпти.

"Янги сармоядорни жалб қилиш ҳақида режа йўқ, айни дамда бозор шаклланиб бўлган, юзага келган ҳолат янги ўйинчилар келишини назарда тутмайди", — дея аниқлик киритди суҳбатдош.

Манбага кўра, Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари акциядорлари устидан бошланган тергов жараёни ҳам янги сармоядорлар келмаслигига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта жума куни МТС ўзининг UMSдаги 50,01 % улушини Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги “Радиоалоқа радио эшиттириш ва телевидение маркази” (РРТМ)га сотганини маълум қилган эди.

Шартнома қиймати қанчани ташкил этгани эълон қилинмаган.

Сим-карта с логотипом оператора сотовой связи МТС - Sputnik Ўзбекистон
МТСнинг сармоядорлар сафидан чиқиши UMS фаолиятига зарар келтирмайди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги баёнотига кўра, МТС ихтиёрлик асосида ўз улушини сотиб, Ўзбекистон томон учун ҳар қандай даъволардан воз кечган.

2029 йилга қадар лицензияга эга UMS бундан буёғига ўз фаолиятини мустақил оператор сифатида давом эттириши эълон қилинди.

Бу орада АҚШ ҳукумати Голландия прокуратураси билан биргаликда Vimpelcom, МТС ва скандинавиянинг TeliaSonera ширкатининг номи Гулнора Каримова билан боғлиқ Takilant компанияси ўртасида тузилган келишуви бўйича текширув ишларини олиб бормоқда. Тергов қўзғатилишига Стокгольм суди томонидан эълон қилинган маълумотлар сабаб бўлган. Уларга кўра, Vimpelcom виргиниянинг Water Trail Industries компанияси орқали 2007 ва 2011 йилларда Гулнора Каримовага тегишли деб айтилаётган Takilant компаниясига 55 миллион доллар ўтказган.

Янгиликлар лентаси
0